Бугун АҚШга импорт қилинадиган Хитой маҳсулотларига нисбатан бож тўлови ошди: Хитой муносиб жавоб бермоқчи

Бугун, 10 май санасидан АҚШга Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга 25 фоиз бож солиниши ҳақидаги Трампнинг қарори кучга кирди. Қарорга кўра, Хитойдан АҚШга киритилаётган маҳсулотларнинг илк 200 миллиардлик қисмига 25 фоизлик бож солиғи солинади. 200 млрд.дан ошганига 10 фоизлик бож солиғи солинади. Шу пайтгача Хитойдан АҚШга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг ҳаммасига 10 фоиз бож солиғи солиш тартиби амал қилаётган эди.
"Хитой бунга муносиб жавоб тайёрлаяпти", деб хабар беришмоқда айрим оммавий ахборот воситалари. Аммо, Трамп "Агар Хитой ўзича бунга қарши нимадир қилса, жорий этилаётган божни нафақат илк 200 миллиардлик, балки Хитойдан АҚШга киритилаётган ҳамма маҳсулотларга жорий қилиш" билан пўписа қилаяпти.
Кеча, 9 май куни АҚШга Хитой Давлат кенгаши раиси ўринбосари Лю Хе бошлиқ делегация ташриф буюрди. Унинг ташрифдан мақсади – ўзаро маҳсулот алмашишда солиққа тортиш масаласида АҚШ билан келишувга эришиш.