Бугун Бирлашган Араб Амирликларидан инсонпарварлик ёрдами қабул қилинди
- 27.03.2020 22:23
- 366
- Ўзбекистон
Бугун, 27 март куни 8 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам махсус рейс билан Тошкент аэропортига олиб келинди.
Тиббий ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя костюмлари ва бошқа воситалар бизга COVID-19 ҳужумига қарши туришга ёрдам беради.
"Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳукуматига пандемияга қарши курашда Ўзбекистон халқига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик изҳор этаман!
Биз бу оғир дамларда ёлғиз эмаслигимизни билишдан мамнунмиз ва айниқса мамлакатингиз олд қаторларда коронавирусга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда бизни ҳам қўллаб-қувватлаётганингизни қадрлаймиз.
Сизга эгилиб таъзим қиламиз, ватандошларимнинг дуолари ушбу синов пайтида сизни ва яқинларингизни ҳимоя қилсин!", деб ёзди Отабек Умаров телеграм каналида.
Теглар:
гуманитар ёрдам
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа