Бугун кучли магнит бўрони кузатилиши айтилмоқда
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилади. Ушбу табиат ҳодисаси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Шу боис:
➖ жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ;
➖ овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим;
➖ шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади;
➖ спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт;
➖ юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул;
➖ саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.