Бугун Тожикистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун, 11 октябрь куни эрта тонгдан республикадаги 3375 та, шунингдек, 29 та хорижий давлатда 39 та сайлов участкасида президентлик сайлови жараёнлари бошланди.

Сайловларда 4,9 миллиондан кўпроқ киши иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Президент лавозимига 5 номзод кураш олиб бормоқда: амалдаги президент Имомали Раҳмон, коммунистлардан Мирож Абдуллоев, Социалистик партиядан Абдуҳалим Ғаффорзода, аграрийлардан Рустам Латифзода ва Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода.  

Сайловларда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг камида 50 фоизининг овозини тўплаш керак. Бунда сайловлардаги иштирок 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Сайловлар жараёнини Ўзбекистон, Россия, МДҲ, ШҲТ ва ЕХҲТдан 122 нафардан кўпроқ вакил кузатиб бормоқда.

Сайловларнинг дастлабки натижалари 12 октябрда, якуний натижалари эса 10 кун ичида эълон қилинади.