Республикачилар АҚШ Конгрессининг иккала палатасига сайловларда ғалаба қозонмоқда

Телеканал прогнозларига кўра, республикачилар Вакиллар палатасига оралиқ сайловларда демократлардан олдинда ва АҚШ Сенатига бўлиб ўтган сайловларда олдинга чиқиб олди.

Ҳисоб-китобларга кўра, республикачи мухолифат номзодлари аллақачон Вакиллар палатасида 105 ўринга эга бўлишган, демократлар, Жо Байден партиядошлари эса 57 та ўрин олишган. Партиялардан бирининг палатаси назоратини олиш учун 435 тадан 218 та ўрин бўлиши керак.

New York Times прогнозига кўра, Вакиллар палатасига қайта сайланишга муваффақ бўлганлар орасида республикачи Маржори Тейлор Грин ҳам бор. У АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденга импичмент эълон қилиш резолюциялари муаллифи ва Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трампга яқин.

Бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари прогнозларига кўра, аввалроқ Украинага 40 миллиард доллар ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишига тўсқинлик қилган ва постсовет ҳудудида НАТОнинг кенгайишига қарши чиққан республикачи Рэнд Пол Сенатга ўтади.

Сешанба куни АҚШда Конгрессга сайловлар бошланди. Вакиллар палатасининг барча 435 ўрни ва Сенатдаги 100 ўриндан 35 таси ҳал қилувчи ҳисобланади. Ҳозирда ҳар иккала палатада ҳам демократлар кўпчиликни ташкил этади. Сўнгги икки йил давомида ҳар икки палатада озчиликни ташкил этган республикачиларнинг муваффақиятини асосий сўровлар ҳам башорат қилмоқда.