Бугунги пандемик вазият дунё олимлари нигоҳида

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Европа Иттифоқининг “Эрасмус плюс” дастури доирасида Испаниянинг Овьедо университетининг умумий раҳбарлигида “SPHERA: Осиё соғлиқни сақлаш тизимида инженерия ва унга боғлиқ соҳаларда таълимни профессионализациялашни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасида иштирок этиб келади. Уч йилдан буён давом этаётган мазкур лойиҳанинг якунловчи тадбирлари амалга оширилмоқда.

Айни кунларда лойиҳанинг «Осиёда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва жамоат саломатлиги тадқиқотлари» мавзусидаги якунловчи конференцияси  халқаро миқёсда, онлайн шаклда ўтказилди.

Конференция ишида Испания, Португалия, Буюк Британия, Непал, Кипр ва Осиёнинг етакчи ОТМ мутахассислари, Европа Иттифоқининг “Эрасмус плюс” миллий офиси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари мутасаддилари, шунингдек, республикамиздаги бошқа таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Мазкур лойиҳа ноодатий вазиятларда аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича янги, инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва соҳага ихтисослашган олий таълим битирувчиларини иш ва зарур шароитлар билан таъминлаш, клиникалар ва касалхоналар ўртасидаги тафовутларни йўқотиб, алоқаларни мустаҳкамлаш орқали замонавий, мутлақо янги шаклдаги тизимни яратишни мақсад қилган.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.