Булунғурда 1200 доллар эвазига фаррошликка жойлаб қўймоқчи бўлган поликлиника ходими ушланди
- 01.10.2020 14:05
- 297
- Жиноят ва жазо

Булунғур туманида 1200 доллар эвазига фаррошликка жойлаб қўймоқчи бўлган поликлиника ходими ушланди.
Туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходими 1200 АҚШ доллар эвазига маҳаллий фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига фаррошликка ишга киришида ёрдам беришини айтиб, дастлаб ундан 400 доллар олади.
Орадан бироз муддат ўтиб, 800 долларни олаётган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 6 дақиқа аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 2 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 17:38
- Таълим