Булунғурда дарахтларни кесиш оқибатида табиатга 774 млн 642 минг сўм зарар келтирилди
- 20.06.2023 14:50
- 124
- Самарқанд
Жорий йилнинг 17 июн куни Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳ олиб борган ўрганишлар натижасида шахсини ошкор этишни истамаган Булунғур туманида яшовчи фуқаро томонидан туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Самарқанд М-39-автомагистрал йўли ёқасида яшил белбоғ (ихота) шаклида экилган қарийб 50-55 ёшлардаги 9 туп қайрағоч дарахтларини кесиб ташлаган. Оқибатида табиатга 774 млн 642 минг сўм зарар келтирганлиги аниқланди.
Тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилди.
Эслатма, бугунги кунда Республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилиши муносабати билан дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб