Булунғурда “Нексия-2” нега ағдарилганди?
- 29.06.2019 14:33
- 534
- Самарқанд
2019 йил 28 июнь куни соат 16.00 ларда М-39 автомобиль йўлининг 1061-километри (Булунғур тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди)да “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳарактланиб кетаётган “Нексия-2” русумли автомашина ҳайдовчи С.М. ухлаб қолиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳодиса оқибатида автомашинада бўлган ҳайдовчининг оила аъзолари (уч киши) енгил тан жароҳати олган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Булунғур туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.