Булунғурлик боксчи қиз жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
- 29.04.2021 08:40
- 238
- Спорт

Аввал хабар қилганимиздек, 13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон қизлар ва йигитлар терма жамоаси 18 нафар боксчи билан (10 нафар ўғил бола, 8 нафар қиз) иштирок этди. Ўтказилган жанглар якунига кўра, терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистонга 10 та медаль билан қайтишди.
Унда иштихонлик Нигина Ўктамова олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлгани, Ўзбекистон бокс федерацияси автомобиль, туман ҳокимлиги қимматбаҳо совға ва икки хонали уйнинг биринчи тўлови чекини топширгани ҳақида хабар бергандик.
Чемпионатнинг қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларида -57 килограмм вазнда рингга чиққан Булунғур фарзанди Ситора Турдибекова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган боксчиларимиз Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди.
Булунғур тумани ҳокимлиги яқин кунларда Ситора Турдибековага совғалар топширилишини маълум қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Миср тамаддуни қачон бошланган?
- Кеча, 17:53
- Ўқинг, қизиқ!