Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан ташкил топган жиноий гуруҳ қўлга олинди

2020 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 00:10 да 23 ёшли А.С. жиноий шериклари - 18 ёшли М.А., вояга етмаганлар, 17 ёшли Ф.О., 16 ёшли А.И., Б.К. ҳамда М.С.лар билан гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар Абай кўчасида 31 ёшли Ф.Ғ.га тегишли “Damas” русумли автомашина эшигини очиб, автомашина салонида бўлган уяли телефон қувватлагичи, ҳамён ичида бўлган 2.260 АҚШ доллари ва 500 Россия рублини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Бундан ташқари, А.С. ва унинг жиноий шериклари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 10 июль куни тахминан соат 00:40 да Бухоро шаҳар Жўбор кўчасида 24 ёшли А.Т.га тегишли “Damas” русумли автомашинанинг эшигини очиб, автомашина ичида бўлган 100.000 сўмлик кўзойнагини яширин равишда ўғирлаган.

Олиб борилган терговолди текширув ҳаракатлари жараёнида гумон қилинувчилардан ўғирланган 500 Россия рубли, ҳамён, кўзойнак ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.