Буюк Британия янги бош вазири асосий вазирларни тайинлади ва электр тўловларини музлатиш учун 130 миллиард фунт стерлинг сарфлашини маълум қилди

Қиролича Елизавета II сайланган бош вазир Лиз Трасс ҳукуматидаги асосий вазирларни тасдиқлади. Бу ҳақда бош вазирнинг Даунинг-стритдаги идораси хабар бермоқда.

Аввалги бош вазир кабинети Борис Жонсоннинг истеъфоси билан бирга тарқатиб юборилган эди.

5 сентябрь куни Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Лиз Трасс қиролликнинг янги бош вазири, шунингдек, Британия Консерватив партияси раҳбари бўлди.

Лиз Трасс оддий истеъмолчилар учун электр энергияси ва газ нархининг кескин ошиши муаммосини ҳал этиши кутилаётган чора-тадбирларни тайёрлади, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Агентлик манбаларига кўра, Трасс ва унинг жамоаси томонидан тайёрланган механизм ўртача британиялик оила учун электр энергияси тўловлари чегарасини йилига 1,971 минг фунт стерлинг (2,3 минг доллар) даражасида белгилаб беради.

Режалаштирилган чора-тадбирлар келгуси 18 ой ичида мамлакат бюджетига 130 миллиард фунт стерлинг тушиши кутилмоқда.