Буюк Британияда аниқланган коронавирус яна бир қитъага етиб келди

Ҳа, Буюк Британияда аниқланган  коронавируснинг янги тури Канадада ҳам қайд этилди. Бу ҳақда Онтарио провинцияси сайтида xабар берилди.

Касалликни Дурхам мунитципалитетидан бир жуфтлик юқтирган. Таажжубланарлиси, улар мамлакатдан чиқмаган ва бошқа юқтириш xавфи бўлмаган. Ҳозирда улар изоляцияда.

26 декабрь ярим тундан бошлаб вилоятда қаттиқ чеклов чоралари амал қилмоқда. Шу куни янги штамм Франция ва Испанияда, бир кун олдин Ирландия ва Японияда, 24 декабрда Германияда аниқланган.

Маълумки, коронавируснинг xавфли мутацияси дастлаб Буюк Британияда топилди. Бугунги кунга келиб янги штамм билан мингга яқин юқтириш ҳолати маълум бўлган. Мутацияланган вирус Дания, Бельгия, Голландия, Австралия, Жанубий Африкагача етиб борган. Британиянинг янги юзага келган нафас йўллари вируслари тахдиди бўйича маслаҳат кенгаши коронавируснинг ушбу тури жуда тез тарқалишини айтди.

20 дан ортиқ давлат, шу жумладан Россия Буюк Британия билан транспорт алоқалари тўxтатилишини эълон қилди.