Самарқанд вилоятининг “яшил” ва “сариқ” ҳудудларидаги 46 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 31 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 22 таси болажонларни ўз бағрига олди.
Бугун карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, санитария-гигиена хавфсизлиги меъёрлари йўриқномасига асосан Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд Кўзмунчоқ”, “Темур Файз”, ”Ғаройиб Камалак”, “Сказочная Страна”, “Камалак эконур”, “Ширин болажон келажаги”, “Аср интеграцияси”, “Супер сиҳат фарм”, “Три девятов царства”, “Митти юлдузча салтанати”, “Регистон юлдузлари”, “Олтин болалигим”, “Умка эн”, “Смайлик”, “Олтин болалик даврим”, “Лунтик”, “Киндер Гранд”, “Садик Вундуркидов”, “Кидс Беби”, “Колокольчик”, “Сабина олтин болалик даври”, “Сам интеллект ИК” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб боряпти.
Самарқанд шаҳридаги қолган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса навбати билан карантин талабларига амал қилган ҳолда болажонларга хизмат кўрсатишга тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, НТТларда:
- мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
- ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
- гуруҳларда болалар саломатлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий масофани сақлаш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, ўйинчоқларни белгиланган вақтда зарарсизлантириш;
- тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.