Чарли Чаплиннинг ҳаётини ўзгартириб юборган воқеа

Комик актёр Чарли Чаплин бир интервьюсида шуларни гапириб берганди:

"Ёш бола эдим. Дадам мени циркка олиб борди. Билет учун узун навбатга турдик. Биздан олдинда эр-хотин олтита боласи билан навбатда турарди…

 Навбатлари келди, ота чиптахона туйнугидан чипта нархини сўради. Чиптачи нархни айтган эди, бечора ота каловланиб қолди.

 Чиптага пуллари етмаслиги сезилиб турар, болачалар эса жовдираб дадаларига қарашарди.

 Шунда дадам чўнтагидан йигирма доллар чиқариб, уни ерга отди ва олдида турган кишига:

 - Жаноб, пулингиз тушиб қолди, - деди.

 Ҳалиги киши дадамга қаради, пулни оларкан кўзлари жиққа ёш эди. Титроқ овоз билан:

 - Раҳмат, дегани ҳамон қулоғим остида жаранглаб туради.

 Дадам менинг қўлимдан тутиб, навбатдан олиб чиқди. Чунки дадамнинг ҳам ўша кишига берган йигирма доллардан бошқа пули йўқ эди...

 Дадам билан фахрланаман, чунки ўша куни дадам мен учун икки дақиқалик шундай саҳна қўйиб бергандики,  менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди".