Чемпион шахматчиларнинг ота-онасига вилоят ҳокимининг ташаккурнома ва совғалари топширилди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида иштирок этган шахматчиларнинг 5 нафари Самарқанддан. Аниқроғи, Жаҳонгир Воҳидов, Маржона Маликова, Афруза Ҳамдамова бугунги кунда ҳам Самарқандда яшайди. Нодирбек Абдусатторов (асли нарпайлик) ва Жавоҳир Синдоров (асли қўшработлик) ҳозирда Тошкент шаҳрида яшайди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шахмат олимпиадасида чемпион бўлган самарқандлик Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоларини шу даражага етказишда ўз хизмат ва маҳоратларини аямаган яқинларини тақдирлади. Хусусан, Жаҳонгир Воҳидовнинг отаси Тоир Воҳидовга, Жавоҳир Синдоровнинг бобоси Комил Синдоровга ҳамда Нодирбек Aбдусатторовнинг отаси Фазлиддин Очиловга ташаккурнома ва қимматбаҳо совға тақдим этди.

Ушбу совғаларни вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев ҳамда вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев топширди.