Чорва моллари экинзорларни пайҳон қилса, қанча миқдорда жарима солинишини биласизми?

Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши:

- фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) уч бараваригача (608 минг 190 сўмгача);

- мансабдор шахсларга эса уч бараваридан (608 минг 190 сўмгача) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.