Чой билан боғлиқ ютуқлар ҳам “Гиннеснинг рекордлар китоби” саҳифаларидан жой олди

Статистик маълумотлар чой машҳурлик бўйича сувдан кейин иккинчи ўринда туришини аниқлади. Чой ичиш тарихи жуда қадимий, афсоналар тўрт минг йилдан кўпроқ вақт ҳақида гапиради. Ва ушбу вақт давомида баргларни қайта ишлаш ва чойни тайёрлашнинг сон-саноқсиз усуллари ихтиро қилинган. Шу сабабли бўлса керак, энг машҳур ичимликлардан бири одамларни турли ютуқларга эришишга ундаган бўлса ажабмас.

Гиннеснинг рекордлар китоби чой ҳақида нима дейди?

Энг катта чой пакети

Бирлашган Араб Амирликларида миқдори юз минглаб пиёла ичимлик учун мўлжалланган, оғирлиги 200 килограммдан ошадиган ҳайратланарли ўлчамдаги чой пакети тақдим этилди. Ютуқ қайд этилгандан сўнг, ушбу қуруқ чой хайрия қилинди.

Чой пакетлари коллекцияси

Данияда яшовчи Фрея Луиза Кристиансеннинг қизиқ хоббиси бор, у мингдан ортиқ чой пакети тўплашга муваффақ бўлган рекорд эгаси бўлдиШуниси эътиборга лойиқки, у ўз коллекциясини доимий равишда бойитиб келмоқда.

Оммавий равишда чойхўрлик

Ҳиндистонда 2008 йилнинг 24 февралида бир вақтнинг ўзида 32 минг 681 киши иштирок этган чой зиёфати уюштирилди. Тадбир “Гиннеснинг рекордлар китоби саҳифаларидан жой олиш учун сабаб бўлди.

Энг чойхўр мамлакат

Чой хитойликлар томонидан ихтиро қилинган ваушбу маҳсулотнинг энг йирик етказиб берувчиси айнан хитойликлар бўлса-да, энг кўп чой истеъмол қилувчи давлат деб Туркия тан олинган. Ҳисоб-китоблар бир туркиялик йилига ўртача уч килограммдан ортиқ қуруқ чой ишлатишини аниқлади. Иккинчи ўринда Ирландия (2,2 кг), учинчи ўринда эса Буюк Британия (тахминан 2 кг) туради. Чойхўрлик бўйича Россия тўртинчи ўринни (1,3), Хитой эса йигирманчи ўринни (1,25) эгаллаб келмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.