Давлат тест маркази ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
- 08.08.2022 09:23
- 64
- Таълим
Абитуриентлар томонидан "Ногиронлигим тасдиқлангани тўғрисида нима сабабдан менга СМС келмади? " деган мурожаатлар кўп бўлмоқда.
Давлат тест маркази бу ҳолатга ойдинлик киритди.
Ногиронлиги бор бўлган абитуриентларнинг маълумотлари текшириш учун юборилган ва ҳозирда тегишли ташкилот томонидан текширилмоқда.
Бу имтиёзни қайта текширишдан асосий мақсад ногиронлиги бўлмаган абитуриент ногиронлигим бор деб киритган бўлса ва у алоҳида квотада қатнашиб тавсия этилган тақдирда ҳам олий таълим муассасаси уни ўқишга қабул қилмайди.
Шу сабабли уни қайта текшириш учун юборилган.
Тест синовларида иштирок этиш учун ногиронликни тасдиқлангани ёки тасдиқланмаганини алоқаси йўқ, ногиронлиги тасдиқланган абитуриентлар фақатгина танловда алоҳида квотада иштирок этадилар.
Ногиронлиги бор абитуриентларнинг маълумотлари тасдиқланиб келгандан сўнг уларга СМС хабар юборилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа