Самарқандлик абитуриентларнинг 18 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди
- 06.09.2022 09:03
- 305
- Таълим
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, бу йил вилоятда олий таълим муассасаларига 20690 нафар талаба тест синовлари асосида ўқишга қабул қилинди.
Улардан 3871 нафари давлат гранти, 16819 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди.
Ўқишга қабул қилинган талабаларнинг 13364 нафари кундузги, 4754 нафари сиртқи, 2249 нафари кечки, 322 нафари масофавий таълим шаклида таҳсил олади.
Ушбу кўрсаткич, вилоятда ўқишга ҳужжат топширган абитуриентларнинг 18 фоизини ташкил қилади. Республика бўйича бу йил вилоятимиз ёшлари олий таълимга ўқишга кириш бўйича еттинчи ўринни эгаллади.
Биринчи учликдан Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти ўрин олган бўлса, охирги учликни Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари эгаллаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа