Депутат II гуруҳ ногиронига кўмак берди
Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгаши депутати Нодир Тўраев тумандаги “Қудуқли” маҳалласида сайловчилар билан ўтказган учрашувида мазкур маҳалланинг Қўнғирот қишлоғида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Зилола Асадова томонидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда З.Асадова икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан ижарада туриши, турмуш ўртоғи мавсумий ишчи бўлиб, ҳозирда ўзлари ҳашар йўли билан қурган уйининг усти ёпилмаганлиги ҳамда эшик ромлари қўйилмаганлиги сабабли куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги айтиб, депутатдан амалий кўмак сўради. Мазкур масала депутат томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши сессиясига киритилди.
Сессия қарорига кўра, ижтимоий аҳволи оғирлиги сабабли З.Асадовага қурилиш молларини олиш учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Шунингдек, депутат томонидан туман тиббиёт бирлашмасига сўров юборилиб, З.Асадова соғлигини тиклаш учун вилоят реабилитация марказига ордер олиб берилди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати.