Доридан болалар заҳарланиши бўйича ҳозирча натижалар эълон қилинмади, ССВ ҳолат таҳлил қилинаётганини айтди
- 23.12.2022 09:47
- 452
- Долзарб
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг бемор болаларда турли ножўя таъсирлар ва ўлим ҳолати кузатилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, «Самарқанд шаҳрида «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.
Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа