Дунё аҳолиси қай тарзда ўзгаради?

Ҳозирги кунда дунёда 8 миллиард одам бор. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, дунё аҳолиси ўзгариб боришининг муҳим босқичлари қуйидаги йилларда бўлиб ўтган:
• 1804 йилда – 1 миллиард;
• 1927 йилда (13 йилдан кейин) – 2 миллиард;
• 1960 йилда (33 йилдан сўнг) – 3 миллиард;
• 1974 йилда (14 йилдан сўнг) - 4 миллиард;
• 1987 йилда – (13 йилдан сўнг) - 5 миллиард;
• 1999 йилда – (12 йилдан сўнг) - 6 миллиард;
• 2011 йилда - (12 йилдан сўнг) - 7 миллиард.
2022 йилда эса 8 миллиард белгига етиб, 11 йил ичида яна 1 миллиард нафарга кўпайишга муваффақ бўлдик.

Как меняется населения мира.

Ушбу даврда Ҳиндистон сўнгги йиллардаги бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни эгаллаган Хитой давлатини ортда қолдириб, дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлатга айланди.
Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, кейинги 50 йил давомида Нигерия ва Покистон давлатларининг аҳолиси 4 баробар ўсганининг гувоҳи бўламиз.

20-асрнинг 80-90 йилларидан бери мамлакатда енгиб бўлмайдиган аҳоли табиий қисқариши мавжуд Германия амалда ўз ўрнида қолиб, фақат муҳожирлар ҳисобига ўсди.

1 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган ягона давлатлар эса ҳамон Ҳиндистон ва Хитойдир.
Аҳолининг асосий ўсиши кишиларнинг умр кўриш давомийлигининг ошишига боғлиқ. БМТ прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб дунё аҳолисининг 13 фоизини 65 ёш ва ундан катта ёшдагилар ташкил қилади, бу 1,1 миллиард киши дегани. Узоқ вақт давомида кекса одамларнинг улуши деярли ўзгаришсиз қолиб, 1980 ва 2010 йилларда дунёда 25 ёшдан 64 ёшгача бўлган 100 кишига 65 ва ундан катта ёшдаги 16 киши тўғри келган. Бу кўрсаткич 2035 йилга келиб 26 кишига ошади. Ўсиш асосан энг бой давлатларда кўпроқ кузатилади.

Как меняется населения мира.

Хитой тез орада аҳолининг табиий камайиши ҳолатига дуч келиши кутилмоқда, шу сабабли “1 оила – 1 фарзанд” тамойилига асосланган қонун бекор қилинди.
Демографик тараққиётнинг кейинги маркази эса Африкадир. Ҳозирда Африка мамлакатларида 1,2 миллиард одам яшайди. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб қитъа аҳолиси 2,5 миллиардга етади. 2030 йилга бориб Африкада ҳозиргига қараганда 170 миллиондан кўп болалар яшайди. Бу вақтга келиб, 18 ёшгача бўлган африкалик болалар сони 750 миллионга етади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.