Дунё музейлари тўғрисида қизиқарли фактлар
Халқаро музейлар куни баҳона дунёнинг бир неча музейларига "сайр" қилдик. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз.
🔹 Аҳоли жон бошига дунёда энг кўп музейга эга давлат Ватикан ҳисобланади. Бу давлатда 800 дан ортиқ одам доимий яшайди, музей залларининг умумий сони эса 1400 тадан ошади.
Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти асосан Микеланжело томонидан яратилган Уйғониш даврининг энг ажойиб меъморий ёдгорликларидан бири ҳисобланадиган Сикстин капелласига қизиқиш билдиради.
🔹 Франциядаги Лувр музейи майдон бўйича дунёдаги энг йирик ва энг кўп киши ташриф буюрадиган музейдир – ҳар йили унинг залларида 10 миллиондан ортиқ киши сайр қилади. Албатта, кўпчилик Луврга бир пайтлар даҳо Леонардо да Винчи чизган дунёдаги энг машҳур ва энг қиммат “Мона Лиза”ни кўриш учун келади. У учун Луврда алоҳида хона ажратилган.
🔹Дунёдаги кўпгина музейлардаги барча мавжуд экспонатларнинг ҳаммаси оммага кўрсатилмайди, чунки уларнинг ҳаммасини қўйиш учун жой етарли эмас. Коллекциялар вақти-вақти билан алмаштирилади. Масалан, Санкт-Петербург Эрмитажининг коллекцияси 3 миллиондан ортиқ экспонатдан иборат ва уларнинг ҳаммасини бирданига қўйишнинг иложи йўқ. Ҳатто Луврда уларнинг сони тахминан ўн баравар кам.
🔹Дунёдаги ғайриоддий музейларнинг сони жуда кўп. Улар ичидаги энг ғалатиси Германияда жойлашган Ёлғон музейида Гитлернинг сунъий мўйлови, “Титаник”даги радио рубка, ўрта аср жодугар супургиси, учар гилам, Иосиф Сталиннинг швабраси ва бошқа сохта экспонатлар намойиш этилган.
🔹 Амстердамдаги Инсон танаси музейини ўзига хос кўргазмали музей деб атаса бўлади. Музей 35 метрлик инсон танаси шаклида яратилган бўлиб, ташриф буюрувчилар инсон “тана”си бўйлаб ҳаракат қилишади. Ўзини ажабланарли даражада кичкина ҳис қилиб, тана аъзолари жойлашишини ичкаридан томоша қилиш жуда қизиқ бўлса керак.
🔹 Дунёдаги энг қадимги музей 1471 йилда ташкил этилган Капитолин музейидир. Уни Рим аҳолисига антиқа бронзалар тўпламини совға қилган Папа Сихтус-IV яратган.
🔹 Дунёдаги барча баланд тоғлардаги музейлар Боливиянинг Потоси шаҳрида жойлашган. Уларнинг барчаси шаҳарнинг ўзи каби денгиз сатҳидан 4000 километр баландликда туради. Энг қизиқарлилари эса мустамлакачилик давридаги зарбхона ва очиқ осмон остидаги поездлар қабристони.
🔹 Япониянинг Нагасаки шаҳридаги музейни дунёдаги энг қайғули музей деб аташ мумкин. Бу 1945 йилда Америка самолёти томонидан шаҳарни ядровий бомбардимон қилинганлигига бағишланган атом бомбаси музейидир. Музей яқинида айнан шу портлаш қурбонлари хотирасига бағишланган Ёдгорлик зали ҳам жойлашган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.