Дунёда биринчи марта: чўкаётган давлат кўчишга тайёрланмоқда
Океаниядаги Тувалу давлати дунёда биринчи бўлиб бошқа ҳудудга кўчиб ўтади. Иқлим ўзгариши туфайли Тувалунинг сув остида қолиши шу қарорга келишга сабаб бўлди.
Ноябрь ойи бошида ташқи ишлар вазири Саймон Кофе БМТнинг иқлим саммити учун тиззагача сувда туриб видеомурожаат ёзди.
Кофенинг фикрича, глобал исиш туфайли орол ҳудудини жаҳон океани суви босади ва унда мутлақо яшаб бўлмайди. Шу муносабат билан, энг ёмон ҳолатда, ҳукумат тўлиқ кўчишга қарор қилди.
Айни пайтда океандан сув оқимини тўсиш учун тўсиқ деворларини қуриш давом этмоқда.
Расмийлар Тувалу ҳудудсиз қолган тақдирда ҳам, бошқа давлатлар уни тан олишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Бундан ташқари, амалдорлар “рақамли миллат”ни яратиш технологиясини ишлаб чиқмоқда, бу эса маҳаллий аҳолининг қаерда бўлишидан қатъий назар “бирга бўлиш” имконини беради. Хусусан, Тувалу барча маданий билимларни рақамлаштирмоқчи.
Чикаго ҳам сув остида қолиши мумкин
Шунингдек, аҳолиси бўйича АҚШнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Чикаго ҳам йўқ бўлиш хавфи остида. Олимлар иқлим ўзгариши билан боғлаётган сўнгги беш йилдаги энг кўп ёғингарчилик аҳоли пунктига хавф туғдирмоқда.
Таъкидланишича, кучли ёғингарчилик ва қурғоқчилик маҳаллий Чикаго дарёси, шунингдек, Мичиган кўли сув сатҳининг кескин ўзгаришига олиб келиб, шаҳарга жиддий зарар етказмоқда.