Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Нетаняху: агар керак бўлса, Исроил дунёга қарши туради. Қозоғистоннинг собиқ вазири ҳибсга олинди
🔻 Исроил армияси Ливандан ўққа тутилишига жавобан артиллериядан ўт очди. Шунингдек, ЦАХАЛ Ливандаги тинч аҳоли ҳудудидан ўқ узишни режалаштирган бир гуруҳ ракета отиш қурилмаларига ҳужум қилган.
🔻 Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо сектори устидан назоратни Маҳмуд Аббоснинг Фаластин маъмуриятига топширишдан бош тортди ва қўшинлари Ғазони қуршаб олишни якунлаганини маълум қилди. Нетаняҳу кеча тунда ўтказган матбуот анжуманида Исроил "керак бўлса, дунёга қарши қаттиқ туришини" айтди.
🔻 Қозоғистон расмийлари республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни ҳимоя қилиш ҳақидаги алоҳида бандни Миллий хавфсизлик қўмитаси тўғрисидаги низомдан чиқариб ташлашни режалаштирмоқда.
🔻 Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири, аввалроқ суд томонидан икки ойга ҳибсга олинган Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда гумонланмоқда. Айтилишича, Остонадаги ресторанлардан бирида Бишимбаев ва Нукенова ўртасида жанжал келиб чиққан, бунда собиқ вазир рафиқасини қаттиқ калтаклаган. Аёл олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. 2018 йилда Бишимбаев порахўрлик ва мулкни ўғирлашда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Орадан бир ярим йил ўтиб, шартли равишда озод этилган.
🔻 Польша Брест вилоятининг Белоруссия билан чегараси яқинидаги Чортаев аҳоли пунктида янги танк батальони жойлаштирди. Маълум қилинишича, янги бўлинманинг вазифаси шарқда хавф туғилганда душманнинг ҳужум ҳаракатларини тўхтатиш учун самарали тўсиқ яратиш бўлади.
🔻 АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётининг Ўрта Ер денгизи узра қулаши оқибатида 5 аскар ҳалок бўлган.
🔻 Финляндия дунёда биринчи бўлиб Исроилнинг ракеталарга қарши «Праща Давида» мудофаа тизимини қўлга киритди.
🔻 Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
🔻 Франция ва Буюк Британия Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 105 йиллигини, Шунингдек, Польша ўз мустақиллиги тикланганининг 105 йиллигини нишонлади.