Хориждаги воқеалар қисқа хабарларда: Хусийлар Европа, Африка ва Яқин Шарқни боғловчи кабелни узмоқчи
Хориждаги воқеалар қисқа хабарларда: Хусийлар Европа, Африка ва Яқин Шарқни боғловчи кабелни узмоқчи. АҚШ Эрон позицияларига зарба беради. Руминия Путин билан урушга тайёрланмоқда.
🔻 Яман хусийлари АҚШ ва Буюк Британия Яман аэропортларига яна зарба берса, Қизил денгиз туби бўйлаб ўтувчи оптик толали кабелни узиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Кабель Европа, Африка ва Яқин Шарқни боғловчи алоқа каналларини узатгани учун жуда жиддий таҳдид бўлиб, геосиёсий барқарорлик, жаҳон молиявий бозорлари ва ахборот хавфсизлигига таъсир қилади.
🔻 Ямандаги хусийлар ташкилоти етакчиси маълум қилишича, Яманда 165 мингдан ортиқ киши ҳарбий тайёргарликдан ўтган.
🔻 АҚШ шу ҳафта охирида Иорданиядаги базага берилган зарбага жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон позицияларига зарба бера бошлайди. Нишон — Эрон кучлари ва иншоотлари.
🔻 Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қозоғистонга борди.
🔻 Руминия бош штаб раҳбари Влад Георгицэ миллий армия ҳолати ҳақида кескин огоҳлантириб, зудлик билан тайёргарлик кўришга чақирди: “Руминия, Европа Иттифоқи аҳолиси, бутун Европа ташвишланиши керак... Агар у Украинада ғалаба қозонса, асосий нишон Молдова бўлади. Биз Ғарбий Болқондаги кескинлик гувоҳи бўламиз...”.
🔻 Эрон Яқин Шарқда уч америкалик аскар ҳалок бўлганидан кейин АҚШ билан зиддиятлардан қочишга ҳаракат қилмоқда. Воқеадан сўнг Эрон раҳбарлари чегарадан чиққанини ҳис қилди, шунинг учун Теҳрон нафақат Эрон иқтисодиётига таҳдид солиши, балки у ерда ташкил этилган режимга ҳам хавф туғдириши мумкин бўлган тўғридан-тўғри урушдан қочиш учун АҚШга кўпроқ ярашув сигналларини бермоқда.
🔻 Brand Finance Global-500 нинг йиллик тадқиқотига кўра, Apple дунёдаги энг қиммат брендга айланди. Бренд қиймати йил давомида 74 фоизга ошиб, 516,6 миллиард долларни ташкил қилган, Amazon эса атиги 3,2 фоизга ўсиб, 308,9 миллиард долларни ташкил қилди. Microsoft тўртинчидан иккинчи ўринга чиққан.
🔻 Нью-Йорк суди Марказий разведка бошқармаси собиқ дастурчиси, 29 ёшли Жошуа Шултени "Vault-7" номли ўта махфий материалларни ошкор этишда айблаб, 40 йилга ҳукм қилди. “Биз келтирилган зарарнинг асл ҳажмини ҳеч қачон билмаслигимиз мумкин, аммо бу жуда катталигига шубҳам йўқ”, деган судья.
🔻 Истанбулда Шимолий Мармара трассасида шаҳарлараро автобус юк машинасига бориб урилиши оқибатида 19 киши жароҳатланган.