Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви қолдирилди. Қирғизистонда жиноятчи 720 та уйини давлатга топширди

🔻 Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС томонидан келишилган сулҳ 24 ноябрга қолдирилган. Жараённинг кечикиши сабаблари аниқ эмас.

🔻 Финляндиянинг Россия билан чегаралари ёпилганлиги сабабли Мурманск вилоятида юқори огоҳлантириш режими жорий этилди. Регион раҳбари назорат-ўтказиш пунктида хорижликлар сони кўпайганини маълум қилган. У ерда 400 га яқин одам бўлиб, атиги 50 нафарига Финляндияга киришга рухсат этилган ва бу қўшимча хавфсизлик чоралари кўришга туртки бўлган деган расмий.

🔻 Туркия Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилишдан бош тортди. Мамлакат ҳукумати НАТОга Швециянинг аъзолик ҳақидаги аризасини 28-29 ноябрь кунлари Брюсселда альянс давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишигача ратификация қила олмаслиги ҳақида маълум қилди.

🔻 Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари номаълум учувчи жисмлар ҳақидаги хабарлардан сўнг иккита қирувчи самолётини ҳавога кўтарди. Қайд этилишича, НУЖлар Имфалдаги халқаро аэропорт ҳудудида аниқланган.

🔻 Россия охирги олти ҳафта ичида 36 минг аскарини йўқотди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров маълум қилди. Унинг айтишича, Мудофаа кучлари кучли флот бўлмаган тақдирда ҳам Россия ҳарбий кемаларини Қора денгиздан ҳайдаб чиқарган ва аста-секин эркин денгиз ҳаракатини тикламоқда.

🔻 Нью-Йоркда грузиялик жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди, уларга товламачиликда айблов қўйилган.

🔻 Россия Давлат Думаси рекорд даражадаги ҳарбий харажатлар бюджетини қабул қилди. Ҳукумат барча маблағларнинг учдан бир қисмини урушга сарфлаш режаларидан воз кечмаган.

🔻 Украинада тарихда биринчи марта аёллар конга ишга олина бошлади. Россияга қарши курашаётган бир пайтда, Украина конлари оғир ишларга аёлларни фаол равишда жалб қилмоқда. Айтилишича, ҳозирда 20 минг кончидан 3 мингга яқини фронтда жанг қилмоқда.

🔻 Туркия президенти турк лирасининг қадрсизланиши тўхтаганини маълум қилди. Унга кўра, лира тез орада кучайиши мумкин.

🔻 Аргентинанинг Росарио шаҳрида номаълум шахслар футболчи Лионел Мессининг рафиқаси Антонелла Рокусзога тегишли бўлган Униcо дўконини ўмаришди. Улар дўконга тегишли машина ойналарини синдириб, икки қоп пулни олиб, машинага қарата ўқ узган ва қочиб қолишган.

🔻 Қирғизистонда криминал бошлиқ Қамчи Кўлбоевнинг 720 та квартираси ихтиёрий равишда давлатга ўтказилди.