Хориж воқеалари қисқа хабарларда: ҲАМАС келишув шартларидан қониқмаяпти. АҚШ Эронга ҳарбий зарба беришга шама қилди
🔻 ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича потенциал келишув шартларидан қониқмаяпти. “Ал-Арабия” манбаларга кўра, “ҲАМАС озод қилиниши керак бўлган фаластинлик маҳбуслар сонини кўпайтирмоқчи”, дейилади хабарда.
🔻 Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, деб хабар қилди президент Тоқаев матбуот хизмати. Сабаби келтирилмаган.
🔻Американинг амалдаги раҳбари Жо Байденнинг ташқи сиёсати мамлакатни Учинчи жаҳон урушига олиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ОАВга берган интервьюсида айтади. “Мамлакатимиз тартибсиз, чегараларимиз очиқ ва хавфсиз эмас. Тўққиз ой учинчи жаҳон урушини бошлаш учун етарли муддат ва имконият”, — деган Трамп. У, шунингдек, Эрон яқин икки ой ичида ядро қуролига эга бўлишидан огоҳлантирган.
🔻 Қўшма Штатлар Яқин Шарқда Эронга алоқадор қуролли кучларга қарши амалга оширилган ҳарбий зарбалар Америка жавоб чораларининг “бошланиши” эканлигини маълум қилди. Мамлакатнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ироқ ва Сурияда 85 та нишонга ҳужум қилинганидан кейин Эронга зарбалар берилишини истисно қилишдан бош тортди.
🔻Карелиядаги Онега кўлига Ми-8 вертолётининг қулаши оқибатида уч нафар фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлган.
🔻АҚШ Украинага 60 миллиард доллар ажратди.
Бундан ташқари АҚШ Сенати тақдим этган 118,28 миллиард долларлик муроса қонун лойиҳасига: 20,2 миллиард доллар - чегарани ҳимоя қилиш учун; 14,1 миллиард доллар - Исроилга; Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Украинага инсонпарварлик ёрдамига - 10 миллиард доллар; Ҳинд-Тинч океани минтақасида "Хитойни ушлаб туриш" чоралари учун - 4,83 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган.
🔻 Ўтган ҳафтадан бери давом этаётган Чилидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 112 кишига етди, 15 минг уйга зарар етган.
🔻 Туркияда йиллик инфляция 65 фоизга яқинлашди. Январь ойида истеъмол нархлари индекси ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 6,7 фоизга ошган. Ўтган йилнинг шу ойига нисбатан энг кам ўсишни кўрсатган асосий гуруҳ кийим ва пойабзал нархи бўлса, энг катта ўсиш ресторан ва меҳмонхона нархларида белгиланган.