Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Ижтимоий тармоқлардаги узилишлардан сўнг "Meta"нинг акциялари нархи тушиб кетди. Эронда АҚШ доллари курси рекорд даражада
🔹 Исроил ҳукумати ва ҲАМАС сулҳ ва гаровга олиш бўйича келишиб олди. Маълумотларга кўра, томонлар 40 кунлик сулҳ жорий этишга келишган. Бу даврда Исроил қамоқхоналаридаги 404 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилиши эвазига 40 нафар гаровга олинган исроиллик, жумладан аёллар, болалар ва 60 ёшдан ошган эркаклар озод қилиниши керак.
🔹 "Суперсешанба": Байден ва Трамп реваншга яқинроқ. Демократлар ва Республикачилар партиясидан номзодлар учун курашда ҳаммаси ҳал бўлгандек: Доналд Трамп Вермонтдан ташқари барча штатларда етакчилик қилмоқда. Бироқ 12 март куни бир қанча штатларда праймеризнинг яна бир босқичи бўлиб ўтади.
🔹 Эронда АҚШ доллари рекорд даражага кўтарилди. “Қора бозор”да 1 АҚШ доллари сотуви 61 минг туман (620 минг риал)га етди. Бу сўнгги суткада нархнинг 3000 туманга ошганини билдиради.
🔹 "Meta"нинг мега-тўхташи: компаниянинг Facebook, Instagram, Threads ва Messenger платформалари кенг тарқалган узилиш туфайли бир ярим соат давомида ишламай қолган. Узилишлар компания акциялари 1,5 фоизга арзонлашган. Уч йил муқаддам шу каби муаммолар натижасида Meta томонидан кўрилган зарар 100 миллион долларга баҳоланган эди. Ўшанда хизматнинг узилиши етти соат давом этган.
🔹 Ўтган йили Россия фуқаролигидан воз кечган миллиардер Игор Макаров Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатидан ўчирилди. Санкциялар рўйхатидаги эслатмада Макаровга энди активларни мусодара қилиш ва ишончли хизматлар кўрсатишни тақиқлаш билан боғлиқ санкциялар қўлланилмаслиги айтилади.
🔹 Кения пойтахти яқинида жойлашган Найроби миллий боғи осмонида иккита самолёт тўқнашиб кетди. Самолёт Вилсон аэропортидан ҳавога кўтарилиб, қирғоқ томон йўл олган. Бироқ йўлда ўқув самолёти билан тўқнашиб кетган. Экипаж самолётни Уилсон аэропортига қўндиришга муваффақ бўлган. Бортда жами 39 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Ўқув самолёти эса қулаб тушган ва икки учувчи ҳалок бўлган.
🔹 Туркия энди Россиядан юкларни қабул қилмайди. 2023 йилда Россиядан рекорд миқдорда нефть олган Туркия терминали АҚШнинг санкция босими ортиши сабабли Россиядан юкларни қабул қилмайди.
🔹 Эрон матбуоти: Раиси президентлиги даврида қатл этилганлар сони ортди. 2023 йилда Эронда 834 киши қатл этилган. Бу ўтган йилга нисбатан 43 фоизга кўпдир, дейилади хабарда. Қатллар сонининг ортиши Маҳса Аминининг норозилик намойишлари ортидан қўлга олинганлар билан боғлиқ деб ҳисобланади.
🔹 Европа Комиссияси қитъанинг қурол-яроғ секторини ривожлантиришга қаратилган янги мудофаа стратегиясини эълон қилди. Режа миллий ҳукуматлардан мудофаа бюджетларининг ярмини блок ичидаги харидларга сарфлашни талаб қилади, шунингдек, 2030 йилга бориб, ҳарбий техниканинг 40 фоизини “биргаликда саъй-ҳаракатлар” орқали сотиб олиш ҳам белгилаб қўйилган.
🔹 Франция президенти Эммануэль Макрон Париж Праганинг Украина Қуролли кучлари учун учинчи давлатларда ўқ-дорилар харид қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди. Макрон Чехия президенти Петр Павел билан қўшма матбуот анжумани чоғида Франция ҳукумати мамлакат айнан қандай қилиб ушбу дастурда иштирок этиши бўйича аниқ таклифлар киритган.
🔹 Полша-Украина чегарасида 2500 га яқин юк машинаси тўпланиб қолган. Польша фермерлари норозилик намойишларини тўхтатмаяпти. Улар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини тўсмоқда. Навбатда юзлаб юк машиналари турибди.
🔹 Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская 7 март куни Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден ўзининг “Иттифоқ ҳолати” бўйича йиллик нутқи билан чиқадиган конгрессда иштирок этиш таклифини рад этди. Шунингдек, Юлия Навалная ҳам Жо Байденнинг Конгрессдаги чиқиш таклифини рад этган.
🔹 Эль-Кано фонди панамалик археологлари Испаниядан олдинги Жанубий ва Марказий Американи бошқарган номаълум сардорнинг 1200 йиллик қабрини топди. Дафн қилинган жойда жуда турли хазиналар бўлган. Панама марказидаги Кокл провинцияси археологик боғида топилган қабр эрамизнинг 700-йиллари охирида яшаган ва тахминан 30 ёшида вафот этган лорд Коклга тегишли дейилмоқда маълумотда.