Хориж воқеалари қисқа хабарларда: АҚШ расмийлари Яқин Шарқдаги ҳужумлар тўхтатилмаслигини билдирди
🔹 Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги зарбаларини ҳозирча тўхтатиш ниятида эмас. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Доҳада (Қатар) ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
🔹 Исроиллик шифокорлар ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг синглиси ҳаётини сақлаб қолишди. Ғарбий Соҳилдан жанубда Исроил ҳудудидаги Тель Шевада яшовчи аёл шу шаҳардаги шифохонада оғир ҳолатдан чиқариб олинган.
🔹 Арманистон бош вазири Никол Пашинянга мамлакатда ишонч даражаси кескин камайди. Галлуп халқаро ассоциациясининг Арманистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган сўров маълумотлари шундан далолат бермоқда. Тадқиқотга кўра, респондентларнинг атиги 15,1 фоизи унга тўлиқ ишонади.
🔹 Эронда бир ҳафта ичида ўзининг биринчи ядро қуролини яратиш учун етарли даражада қурол даражасидаги уран бор. Халқаро хавфсизлик институти маълум қилишича, Эрон бир ой ичида олтита, олти ой ичида яна 12 та бомба ишлаб чиқариши мумкин.
🔹 Британия Бош вазири Риши Сунак TalkTV телеканалига Буюк Британия Россияга қарши жанг қилишга тайёрми ёки йўқлигини сўрашганда, “Ҳа. Биз мудофаа харажатлари бўйича НАТОда иккинчи ўриндамиз. Дунёдаги вазият нотинч. Лондон мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширган", деди.
🔹 Беларус Президент Александр Лукашенко мамлакат қуролли кучлари ички хизмати низомига тегишли ўзгартиришлар киритгач, Беларус ҳарбийлари фуқароларга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқига эга бўлишди.
🔹 Туркиянинг дронлар ишлаб чиқарувчи компанияси Bayrak бир йил ичида Киев яқинида дронлар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини якунлаши кутилмоқда. Заводда йилига 120 та дрон тайёрланиши айтилмоқда.
🔹 7 февраль тонгида Россия қўшини Украина шаҳарлари бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади.
🔹 АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроилга 17,6 млрд долларлик ёрдам пакети тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад қилди — Business Insider.