Дунёдаги энг ғалати ва энг қўрқинчли “чиқиндихона”лар

Битта ўртача катталикдаги шаҳарнинг ҳар бир истиқомат қилувчиси табиатга йилига 500 килограммга яқин чиқинди чиқаради. Баъзи турдаги чиқиндилар қайта ишлашга жўнатилади, лекин уларнинг аксарияти полигонларга тушади. Пластик бутилкалар, этикеткалар ва бошқа ташлаб кетилган нарсалар жойлашган, уларнинг барчаси деярли бир хил кўринишга эга улкан майдонлар ҳар бир йирик шаҳарда бор.

Шунингдек, кишиларни ажаблантирадиган ёки қўрқитадиган эски техник асбоб-ускуналар ва нооддатий буюмлар ташланган “қабристонлар” бутун дунё бўйлаб тарқалган. У ерга келган одам ҳайратга тушади ёки ўзини ноқулай ҳис қилади. Бу жойлар ҳақиқатан ҳам шунчалик ғалати ва қўрқинчлими? Келинг, ушбу полигонларнинг фотосуратларига назар ташлаймиз.

Лас-Вегасдаги неон пештахталар қабристони

Свалка неоновых вывесок в Лас-Вегасе

Казинолар ва бошқа кўнгилочар жойлар жойлаштирилган ва у ердаги ёрқин рангдаги пештахталарни Лас-Вегаснинг ўзига хос белгиси деб айта олиш мумкин. Невада штатининг айнан шу шаҳри ҳудудида 1996 йилда неон пештахталар қабристони пайдо бўлганлиги ҳам ажабланарли эмас. Майдони тахминан 1,2 гектарни ташкил этадиган чиқиндона жуда тоза сақланади. Сабаби, бир вақтлар ёрқин чироқлар билан ёниб турган автотураргоҳлар, казинолар ва бошқа муассасалар пештахталарини бориб кўриши учун сайёҳларга чипталар сотилади. Одам бўлмаган вақтда гўё бурчакдан аллақандай махлуқ сакраб чиқадигандек жуда ваҳимали туюлади.

Таксофонлар қабристони

Свалка телефонных будок

Лондон тимсолларидан бири - инглиз қизил телефон будкалари қандай кўринишга эгалигини ҳамма билса керак. Буюк Британияда эски кабиналар ташланадиган камида иккита полигон мавжуд. Улардан бири 80 ёшли Майк Шорсга тегишли. Шорс деярли бутун умри давомида бузилган таксофонлар тўпламини йиғиш билан шуғулланган. Кўп сонли бир хил объектлар йиғилган бу ахлатхона кишида ташвиш ҳиссини уйғотади – бу ерда ҳатто даҳшатли фильмларни суратга олиш мумкин...

Велосипедлар қабристони

Какая судьба ждет эти велосипеды, никто не знает

Амстердам аҳолиси 800 минг кишига яқин бўлишига қарамай, бу ердаги икки ғилдиракли “дўстлар”нинг миллионга яқин эгалари борлиги ҳақида далиллар мавжуд. Шаҳарда унутилиб қолдирилган велосипедлар олиб бориладиган “Fietsdepot” махсус жой бор. Дастлаб ҳар бир велосипед учун рақам ва белги кўрсатилган ҳужжат тузилади. Полиция велосипед ўғирланган ёки қидирувда эканлигини текширганидан сўнг, эгалари ўз мол-мулкини қайтариш учун ариза беришлари мумкин. Велосипедларнинг 40 фоизига яқини эгаларига қайтарилади, қолганлари эса аукцион орқали сотилади ёки металлоломга топиширалди.

Автомобиль шиналари қабристони

Пожар на свалке автомобильных шин

Ироқ ва Саудия Арабистони чегарасида жойлашган Қувайтда дунёдаги энг катта шиналар чиқинди тепаси мавжуд. Бу қабристонда етти миллионга яқин эски шина бор ва улар сони кун сайин ошиб бормоқда. Полигон шунчалик каттаки, уни ҳатто сунъий йўлдош тасвирларида кўриш мумкин. Бу жой Ер юзидаги улкан қоронғу нуқтага ўхшаб кўриниши билан бирга ҳавога жуда кўп миқдордаги зарарли моддаларни тарқатади. Қувайтдаги шиналар чиқиндихонаси охирги марта 2021 йилда ёнган.

Поездлар қабристони

Как правило, кладбища поездов выглядят так

Одамларнинг узоғини яқин қилиб катта масофаларни тез босиб ўтишга имкон берадиган биринчи ва самарали транспорт туридан бугунги кунда ҳам дунё бўйлаб миллионлаб одамлар фойдаланиб келмоқда. Бутун дунёда жуда кўп эски поездлар ва уларга бириктирилган вагонлар қабристонлари бор. Бир пайтлар бу вагонларда бир-бирига мутлақо нотаниш бўлган одамларнинг жонли суҳбатлари бўлиб ўтган машиналар ўзининг жонсизлиги билан қўрқитади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.