Дунёдаги энг кенг тарқалган тил қайси?
🔹 Кислород ёниш учун зарур модда, водород эса ёнувчи газдир, бироқ улар биргаликда сувни ҳосил қилади. Сув нафақат ёнмайди, балки оловни ҳам ўчира олади.
🔹 1863 йилда фантаст ёзувчи Жюль Верн “Париж ХХ асрда” номли асарида автомобиль, факс аппарати ва электр стулини батафсил тавсифлаб ёзган. Нашриёт ёзувчини “аҳмоқ” деб, қўлёзмани унга қайтариб берган.
🔹 1934 йилда вафот этган физик-химик Мария Кюрининг 100 йилдан ошган кийимлари ҳали ҳам радиоактивдир.
🔹 Электр стулини стоматолог ихтиро қилган.
🔹 Дастлаб отвёртка михларни ковлаб чиқариш учун ихтиро қилинган, бурама мих эса ундан 100 йил кейин ихтиро қилинди.
🔹 Инсоннинг ўнг ўпкаси чап ўпкага қараганда кўпроқ ҳаво сиғдиради.
🔹 Жирафанинг бўйин умуртқалари сони одамнинг бўйин умртқалари сони билан бир хил.
🔹 Акулалар туғилишидан олдин ҳам хавфли бўлиши мумкин. Масалан, олим Стюарт Спрингер ҳомиладор акуланинг ички қисмини текшираётганда эмбрион томонидан тишланган.
🔹 Дунёдаги энг кенг тарқалган тил – хитой тили. Иккинчи энг кенг тарқалгани испан тили. Инглизларга фахрий бронза берилади.
🔹 Миср эҳромлари қурилган милоддан аввалги III минг йилликда бутун ер юзида тахминан 30 миллион киши яшаган. Ҳозирги кунда дунё аҳолиси ҳар йили қарийб 80 миллион кишига кўпаймоқда.
🔹 Олимлар эснашнинг физиологик сабабини ҳали ҳам аниқлаб олишмаган. Бир назарияга кўра, эснаётганда одам танадаги етишмаган кислороднинг катта қисмини олади. Бошқасида эса ҳаддан ташқари қизиб кетган мия ўз ҳароратини пасайтиради. Бу назариялар қатъий исботланмаган, бироқ юқумли эканлиги мутлақо статистик жиҳатдан исботланган.
🔹 Сибирдаги Байкал кўли дунёдаги энг чуқур кўлдир. Байкал кўлига тенг бўлган ҳавзани тўлдириш учун дунёдаги барча энг катта - Волга, Дон, Днепр, Енисей, Урал, Обь, Ганг, Ориноко, Амазонка, Темза, Сена ва Одер дарёлари деярли бир йил давомида оқиши керак.
Баҳора тайёрлади.