Дунёдаги энг кўп суратга олинадиган китоб сотувчиси
Суратда 72 ёшли Муҳаммад Азиз. У Марокашнинг Работ шаҳрида китоб сотиб кун кўради.
Аҳолининг 26 фоизи ҳали ҳам ўқий олмайдиган мамлакатда китоб сотиш бу ўз халқи ва адабиётга бўлган муҳаббат изҳоридир. 6 ёшида етим қолган Азизнинг ҳаёти оғир кечди, у ҳатто ўрта мактабни ҳам тамомлай олмади, чунки дарсликлар жуда қиммат эди. 1963 йилда 15 ёшли Муҳаммад дарахт тагига 9 та китобдан иборат гиламни ёйиб, китоб савдоси билан шуғуллана бошлади.
Энди унинг китоб дўконида минглаб китоблар сотилади, у эса китоблар тузоғида, улардаги ҳикояларни “ютиб” кун ўтказади. Азиз кунига 8 соатгача китоб ўқийди ва фақат овқатланиш, ибодат қилиш, тамаки чекиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш учун тўхтайди. Бўш вақтларида у китоб излаб туманларни кезади, ўқиб бўлгач, уларни ўз дўконида сотувга қўяди.
Унинг айтишича, бу ишлари билан у ўз болалиги ва қашшоқлигидан қасос олади: “Мен араб, француз, инглиз ёки испан тилларида 4000 дан ортиқ китоб ўқидим, демак, мен 4000 дан ортиқ ҳаёт кечирдим. Ҳар бир инсон бундай имкониятдан фойдаланса дунё ўзгарарди! Бугунги кунимдан рози бўлишим учун менга фақатгина иккита ёстиқ ва битта китоб керак".
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.