Дунёдаги энг совуқ шаҳар қаерда жойлашган?

Сайёрамизда шундай совуқ жойлар борки, уларнинг аҳолиси ҳатто ичимлик суви олиш учун музни эритишга мажбур бўлади. Шунга қарамасдан улар, албатта, кўчага чиқиш олдидан музлаб қолмаслик учун қандай кийиниш ва хавфсиз ҳаракат қилишни аниқ билади. Бугун ер юзидаги энг совуқ шаҳарлар тўғрисида сўз юритамиз.

Оймякон, Россия

Самые холодные города планеты

Ёқутистоннинг беш юз минг киши яшайдиган бу қишлоғидаги январь ойининг ўртача ҳарорати 50 даража совуқни ташкил қилади. 1933 йилда бу ерда 67 даража (!) совуқ бўлган эди.
Шуни ҳам айтиш керакки, ўта совуқ иқлимли бу қишлоқ Шимолий қутб доирасидан жанубда жойлашган. Шу сабабли бу ердаги энг қисқа кун (22 декабрь) тонгдан кечгача бор-йўғи 4,5 соат, энг узун (22 июнь) кун эса 20,5 соат давом этади.

Снедж, Канада

Самые холодные города планеты

Шимолий Американинг континентал қисмидаги энг совуқ жой Канаданинг Юкон штатида, Аляскага олиб борувчи автомагистраль яқинида жойлашган. Қишлоқнинг ўзи Уайт-ривер косасимон дарё водийсида жойлашган бўлиб, олтин талвасаси пайтида пайдо бўлган. Кейинчалик бу ерда мўйна савдогарлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари яшаган. Январь ойида у ерда термометр -60 даражагача совуқни кўрсатиши мумкин, августда эса симоб устуни +5 даражадан юқорига кўтарилмайди.
Бу ердаги энг паст ҳарорат 1947 йилнинг февраль ойида қайд этилиб, ўшанда 63 даража совуқ бўлган. Шаҳар аҳолиси азалдан кучли шамол ҳамроҳлигидаги бундай қаҳратон совуқларга ўрганиб қолган.

Уткиагвик, АҚШ

Самые холодные города планеты

Америка Қўшма Штатларининг энг шимолий шаҳри Аляскада қутб доирасининг шимолида жойлашган. Бу ерда қуёш охирги марта ноябрь ойининг иккинчи ярмида ботади ва икки ойдан ортиқ вақт давомида уфқдан кўринмайди.
Маҳаллий аҳоли учун дераза ташқарисидаги ноль (0 °C )дан бироз юқори бўлган ҳарорат – ёзги сайрга чиқиш учун сабаб бўла олади. Уткиагвикда йилига атиги 2-3 ой совуқ бўлмайди ва июль ойидаги ёққан қор ҳеч кимни ажаблантирмайди. Доимий эсиб турадиган шамоллар вазиятни янада чуқурлаштириши сабабли, совуқларни енгиб ўтиш жуда қийин кечади. Маҳаллий эскимослар учун йилнинг ноябрдан апрелгача бўлган даврдаги 25 даража совуқ ҳаво оддий ҳодиса ва бу ойларда термометр баъзан -50 даража совуқни кўрсатади.

Улан-Батор, Монголия

Самые холодные города планеты

Монголия пойтахти Арктика доираси яқинида жойлашмаган бўлса-да, ўзининг ўта қаттиқ иқлимига эга ва ҳақли равишда сайёрадаги энг совуқ пойтахт ҳисобланади.
Сибирь антициклонлари, ҳар қайси соҳилгача юзлаб километр бўлган масофа, континентал ва субарктик чегарадаги қурғоқчил иқлим – натижада жуда иссиқ, лекин жуда қисқа ёз ва жуда узоқ совуқ, қиш. Одатда тонг отгунга қадар ташқарида деярли 40 даража совуқ бўлади ва шамолнинг умуман йўқлиги, атрофдаги мавжуд музликлар, абадий аёз тупроқларнинг муздан тушишига имкон бермайди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.