Дунёдаги ғалати ҳайкаллар ёки ғалати “санъат асар”лари

Юнон шоири Симонид Кеосский (милоддан аввалги 556-469 йй.) “Рассомлик бу товушсиз мусиқа, шеърият эса сўзловчи суратдир”, немис шоири Вольфганг Гёте эса “архитектура бу қотириб қўйилган мусиқа” деган экан. Афсуски, қуйида келтирилган ҳайкаллар муаллифлари бу даҳоларнинг санъат ҳақидаги бу гапларини эшитмаганга ўхшайди.

Бошқалардан фарқ қилиб турадиган кулгили ва ғалати ҳайкаллар яратиш ХХ асрнинг охирида русумга кирди. Турли мамлакатларда нафақат барча учун таниш бўлган классик йўналишдаги ҳайкаллар, балки одатий қонун-қоидалар чегарасига мос келмайдиган ёдгорликлар пайдо бўла бошлади.

Сувга сакраётган болалар

Прыгающие в воду мальчики10 самых странных памятников мира

Ушбу ёдгорлик Сингапурда жойлашган ва бахтли, бепарво болаликни ифодалайди. Бошқа томондан ўйлаб қарасак, бу қирғоқ бўйлаб айланиб юрган кишиларга қўшимча визуал шовқинни акс эттираётгандай. Лекин Сингапур расмийлари бу ҳақда бошқача фикрда...

Қора шарпа

Черное привидение, Клайпеда, Литва

Бу ҳайкалтарошлик композицияси Литванинг Клайпеда шаҳрида жойлашган. Тарихий анъананинг рамзи сифатида металлга шакл берилиб 1525 йилда маҳаллий аҳолини яқинлашаётган ҳужум ҳамда ғалла ва ёғочни захиралаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган сувдан чиққан руҳ ўрнатилган. Эҳтимол, бу ўрта асрлар маркетингининг бир мисолидир.

Қудуқдаги эркак

Наблюдатель в Братиславе

Ушбу ғалати композиция Словакиянинг Братислава шаҳрида жойлашган. Словакларнинг ўзлари ҳам бу одамга “Кузатувчи” деб ном беришган. У қудуқдан чиқиб, ўткинчиларни кузатиб турибди. Афтидан, бу ҳайкалда бошқа ҳеч қандай маъно йўқ.

Савдо маркази ёнидаги чўчқалар

Свиньи в АделаидеСвиньи в Аделаиде

Бу жонзотлар Австралиянинг Аделаида шаҳридаги савдо марказининг ёнгинасида “яшайди”. Аделаида аҳолиси ўз уй ҳайвонларини жуда яхши кўради ва уларга Горацио, Оливер, Трюфель ва Августа деган исмларни беришган. Асарнинг маъносига келсак, у “Дам олиш куни” номи билан шифрланган.

Нотаниш бюрократ

Неизвестный чиновник в Рейкьявике

Ушбу ҳайкалнинг расмий номи “Нотаниш бюрократ”. Ёдгорликнинг моҳияти шундаки, ундаги амалдорларда юз йўқ. Улар юзсиз, овозсиз, ҳис-туйғуларсиз шарпалар сифатида тасвирланган. Балки бу бир ёқлама фикрдир, бироқ, Исландияда амалдорларни шундай кўришади.

Томдаги акула

"Акула на крыше", Оксфорд, Англия

Бу композиция Англиянинг Оксфорд уйларидан бирига жойлаштирилган. Мантиқан тўғри келмас, лекин томдаги акула “Ядро ҳалокати олдидаги ожизлик” рамзи сифатида Хиросима ва Нагаксаки бомбардимонига бағишланган. Муаллиф ушбу асарни яратишда нимани кўзда тутганлиги сирлигича қолмоқда.

Полиция ва жиноятчи

Полицейский и преступник в Брюсселе

Композиция муаллифи нима демоқчи бўлган экан, тушуниш қийин. Эҳтимол бу ўткинчиларнинг оғир сумкалари учун илгичдир. Илиб қўйди, озгина дам олди, сўнг яна йўлида давом этди...

Чорва молларни ҳайдаш

Перегон скота, Даллас, США

Нақ 70 бош қорамол дарё кезади. Кимдир эринмасдан бу ерда уларнинг ҳаммасини “ўтқазиб” чиққан. Муаллифнинг фикрича бу композиция Америка тарихидаги рамзлардан бирини ифодалар экан. Ҳа, нима ҳам дердик, бу ерда унинг ғояси ва ҳафсаласига тасанно айтишдан бошқа чора йўқ.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.