Дунёдаги ўрганиши қийин бўлган тиллар
Бошқа тилларни ўрганиш нафақат қизиқарли, балки жуда фойдалидир. Сўнгги тадқиқотлар тил ўрганиш миянинг масалан, бир вазифадан бошқасига ўтиш, режалаштириш, фикрлаш, муаммоларга осонлик билан ечим топиш, ахборотни фильтрлаш каби мураккаб “ижро этувчи” функциялари учун жавоб берадиган соҳаларини ривожлантиришини кўрсатди. Асосийси инсон ўзига қурби етадиган “рақиб” танлай олишидадир: бугунги рўйхатимизда фақат тажрибали тилшунослар тушуниб олиши мумкин бўлган дунёдаги энг қийин тиллар жой олган.
Тагал тили
Филиппин умумий аҳолисининг деярли тўртдан бири бу автсронезия лаҳжасида сўзлашади. Тагал тилини ўрганиш жуда қийин ва дунёдаги кўпчилик одамлар учун имконсиздир.
Норвег тили
Скандинавия тилларининг бошқа турлари билан ўзаро тушунарли бу шимоли-герман тили Норвегиянинг миллий тили ҳисобланади.
Форс тили
Ҳинд-европа тилларининг ҳинд-эрон бўлимига мансуб форс тили Афғонистон, Эрон ва Тожикистонда тарқалган. Сосонийлар лаҳжасининг ўтмиш авлоди форс тилида дунё бўйлаб 110 миллион киши сўзлашади.
Индонезия тили
Асрлар давомида Индонезия тили бутун Индонез архипелагининг муомала тили бўлиб келган. Бу тил дунёдаги энг кўп гапириладиган тиллардан бири ҳисобланади, негаки энг кўп аҳоли сони бўйича Индонезия дунёда тўртинчи ўринда туради.
Голланд тили
Ғарбий герман тиллари гуруҳига кирадиган голланд тилида Голландия, Бельгия ва Суринамда сўзлашишади. Ҳозирда голланд тили Аруба, Синт-Маартен ва Кюрасао каби давлатларда расмий мақомга эга.
Африкаан тили
Намибия ва Жанубий Африканинг туб аҳолиси шу тилда гапиради, Зимбабве ва Ботсванада ҳам бу тилда сўзлашадиган кичик гуруҳлар топилади. Африка лаҳжалари таъсирида ҳосил бўлган Африкаан тили Голланд турли хил шеваларининг бир тармоғи ҳисобланади.
Корейс тили
Корейс тили Шимолий ва Жанубий Кореянинг расмий тили бўлиб, бу тилда дунё бўйлаб 80 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Бу тил мантиқи Европа равишлари мантиқидан мумкин қадар фарқ қилиши боис Ғарблик киши учун корейс тилини ўрганиш деярли имконсиз вазифа ҳисобланади.
Япон тили
Бу тил дунёдаги энг қийин тиллардан бири ҳисобланади. Маданияти Ғарб цивилизациялари таъсиридан ташқари ривожланганЯпония узоқ вақтлар давомида яккаланган мамлакат бўлиб келган. Япон тилининг хитой тили билан чамбарчас боғлиқлиги ва қўшимча қоидалар билан юклангани эсабу тилни фақат она тилида сўзлашувчилар яхши тушуна олишини тақозо этади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.