Дунёдаги ташқи қарзи энг катта давлатлар ҳақида биласизми? Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?

1. Европа Иттифоқи 29 триллион 270 млрд.
2. АҚШ 17 триллион 910 млрд.
3. Буюк Британия 8 триллион 126 млрд.
4. Франция 5 триллион 360 млрд.
5. Германия 5 триллион 326 млрд.
6. Нидерландия 4 триллион 063 млрд.
7. Люксембург 3 триллион 781 млрд.
8. Япония 3 триллион 240 млрд.
9. Ирландия 2 триллион 470 млрд.
10. Италия 2 триллион 444 млрд.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 миллиард долларни ташкил этади.

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2018 йил бошидан 9,5 фоизга ёки 1,5 млрд доллардан ошган ҳолда 2019 йил 1 январь ҳолатига 17,3 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида сўз боради.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзида хусусий сектор ташқи қарз салмоғи 7,2 млрд доллар ёки 42 фоизни, давлат ташқи қарзи эса 10 млрд доллар ёки 58 фоизни ташкил этмоқда. Хусусий сектор ташқи қарзи бош компаниялар томонидан тақдим қилинган қарздорликларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати кафолатисиз олинган ташқи қарздорликларни ўз ичига олади. Хусусий секторнинг ташқи қарзи бўйича маълумотлар тижорат банклари томонидан тақдим қилинади.

Хусусий ташқи қарзда нефть-газ ва энергетика сектори катта улушга эга — 5,3 млрд доллар ёки 75 фоиз. Ундан кейинги ўринда банк сектори бормоқда — 978,2 млн доллар ёки 15 фоиз.

2018 йилда давлат секторида қарздорлик 2,5 млрд долларга ўсган бўлса, хусусий секторда 977,3 млн долларга камайган. Бунда давлат ташқи қарзи янги қарздорликлар ҳисобига ўсишда давом этган.