ДХА: “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака сертификатини бериш” хизмати ишга тушди
Ушбу хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ 24 январдан ишга туширилди.
Хизматдан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) мурожаат қилиш лозим.
Талабгор марказга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Марказ ходими талабгор номидан ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса талабгор мустақил равишда сўровнома тўлдиради ва унга 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида сертификатни илова қилади.
Хизматдан фойдаланувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов қилишлари лозим. Хизматдан онлайн фойдаланганда 10 фоиз чегирма мавжуд.
ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати.