ДХХ тилла буюмлар контрабандаси фаолиятига чек қўйди
- 05.02.2020 10:45
- 141
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғонада тилла буюмлар контрабандаси фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум бўлишича, 3 февраль куни Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 1977 йилда туғилган Х.Ф. ва унинг жияни – 1991 йилда туғилган Х.У.лар 466 грамм тилла буюмларни яширин йўллар орқали Фарғона туманидаги “Водил” чегара пости орқали Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Аниқланишича, улар мазкур тилла буюмларини Ҳиндистонда сотмоқчи бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа