Электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув манбаларини тежаш, атроф-муҳитни асраш, яшил иқтисодиёт тарғиботи бўйича танлов

#Диққат_танлов!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлар маслаҳат жамоатчилик кенгаши 2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили муносабати билан журналист ва ижодкорлар ўртасида “Энг яхши мақола” ва “Энг яхши видеоролик” танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этиладиган мақолалар таҳлилий, таққослаш ва мантиқий бўлиши шарт. Ҳажми 14 шрифтда 4 қоғоздан ортиқ бўлмаслиги керак.

Видеороликлар эса мавзу бўйича таҳлил, солиштирма таққос, имкони бўлса инфографика кўринишида ва кўпчиликка фойдали бўлиши шарт.

Танловга ижодий ишлар 2025 йил 1 майдан 1 декабргача қабул қилинади.

Мақолалар почта орқали “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти – Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси 80-уй ёки +998 93 728 08 22 рақамли телеграмга электрон шаклда юборилиши керак.

Натижалар “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари, Zarnews.uz телеграм канали, www.Zarnews.uz сайти, www.youtube.com/@Samarqand_Zarafshon ютуб канали, "Самаркандский вестник" телеграмм каналида қанчалик кўп ўқилган ёки томоша қилганлик ҳолати бўйича электрон усулда аниқланади.

Ҳар бир йўналишда 6 нафар ғолиб аниқланади.

“Энг яхши мақола” йўналиши:

- 1-ўрин, 1 нафар: 6 миллион сўм.

- 2-ўрин, 2 нафар: ҳар бирига 3 миллион сўмдан.

- 3-ўрин, 3 нафар: ҳар бирига 2 миллион сўмдан.

“Энг яхши видеоролик” йўналиши:

- 1-ўрин, 1 нафар: 6 миллион сўм.

- 2-ўрин, 2 нафар: ҳар бирига 3 миллион сўмдан.

- 3-ўрин, 3 нафар: ҳар бирига 2 миллион сўмдан.

Ғолиблар шу йил декабрь ойида тақдирланади.