Энди Жомбойда жанжални бостирмоқчи бўлган профилактика инспектори калтакланди
2020 йил 4 июнь куни Жомбой тумани Қўлбости маҳалла маркази ёнида, Жомбой шаҳри А.Қурбонов маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ю.Н. (аёл) маст ҳолда бўлган укаси - мазкур туманнинг Шерқўрғон маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ю.С. билан жанжаллашаётган вақтида, шу ердан ўтиб кетаётган Жомбой тумани ИИБ ҳудудий профилактика инспектори И.А. уларнинг ёнига келиб, карантин вақтида уйда ўтириш лозимлигини, кўчада маст ҳолда, тиббий ниқобсиз юриш мумкин эмаслигини тушунтирган. Инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмаган Ю.С. қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлаб, инспекторни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Суд тиббий экспертизасининг 2020 йил 8 июндаги 190-сонли хулосасида И.А.нинг танасида аниқланган жароҳатлар “енгил тан жароҳатлари” гуруҳига кириши кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Жомбой тумани прокуратураси томонидан Ю.С.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати.