Энди Самарқандда мураккаб юрак жарроҳлик амалиёти бажарилади
Самарқанд вилояти кардиология диспансерида республика инвестиция дастури асосида 12 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди ва 6 та янги бўлим очилди.
– Бугунги кунда бизда Самарқанд вилояти бўйича 220 минг бемор рўйхатда туради, – дейди диспансер бош врачи Мақсуд Саидов. – Уларнинг 8 минг нафари жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ тиббий ёрдамга муҳтож. Аммо шу пайтгача юрак операцияси ва шу билан боғлиқ амалиётни бажариш имкониятига эга эмас эдик. Муассасада реконструкция ишлари олиб борилиб, кардиореанимация, кардиохирургия, оритмология, ортериал потология ва бошқа олтита янги бўлиб ташкил этилгач, энди мураккаб операцияларни шу ернинг ўзида амага оширамиз. Юракка стент қўйиш, юрак ритмнинг мураккаб бузилишини жарроҳлик йўли билан тиклаш ҳамда очиқ юракда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши йўлга қўйилди. Бу операцияларни хорижда малака ошириб келган ўзимизнинг мутахассисларимиз бажармоқда.
Муассасани жиҳозлаш, замонавий тиббий ускуналар харид қилиш учун республика дан 7 миллиард сўм, вилоят бюджетидан 10 миллиард сўм маблағ сарфланган.
Янги бўлимларнинг фойдаланишга топширишга бағишланган маросимда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди ва тиббиёт ходимларини табриклади. Вилоят ҳокими аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бундан буён ҳам асосий эътибордаги масала бўлиши ва бунинг учун маблағ аямаслигини билдирди.