Энг фойдали беш маҳсулот
Олимлар аниқлаган энг фойдали 10 та озиқ-овқат маҳсулотининг 5 таси бизнинг тупроқда етиштириларкан. Марҳамат, танишинг:
Сабзи. У энг арзон ва энг фойдали маҳсулот. Кўз нури ва ўпканинг соғлом фаолиятини узайтирмоқчи бўлганлар учун сабзи энг мақбул танлов.
Исмалоқ. Унинг инсон руҳий ва жисмоний камолотида алоҳида ўрни бор. У танада ҳар хил ўсмалар пайдо бўлишининг олдини олади, суякларни мустаҳкамлайди, қаришга қарши самарали восита.
Анорнинг юрак фаолиятидаги ҳиссаси беқиёс. Қондаги гемоглобин миқдорини оширади. Ошқозонида муаммоси бор беморлар эса анор истеъмолида эҳтиёт бўлаверишсин.
Саримсоқ - таним соғ, деган иборани эшитганмисиз. Демак, амал қилинг!
Лимон - гўзаллик ва саломатлик рамзи бўлган бу меванинг ҳар бир дастурхонда мавжудлиги хонадон аҳлининг иммунитети мустаҳкам, юрак ва буйрак фаолияти маромида бўлишини таъминлайди.