Энг кўп қор қаерда ёғади? Ёки дунёдаги ҳаддан ташқари кўп қор ёғадиган шаҳарлар ҳақида
Бугун йиллик рейтингнинг метр билан ўлчанадиган маълумотларига асосланган инсоният тарихидаги энг кўп қор ёғадиган шаҳарлар ҳақида билиб оламиз.
Бу шаҳарлар қуйида келтирилган харитадаги учта мамлакатда жойлашган.
Буффало, АҚШ
Ажойиб ошхоналари ва Арт-Декор архитектураси билан машҳур шаҳарда ёғадиган қорнинг қалинлиги йилига ўртача 2,73 метрни ташкил қилади. 2014 йилда рекорд қайд қилиниб, ёққан қор баландлиги 3,09 метрга етди.
Маҳаллий ҳокимият ва аҳоли узоқ давом этадиган қор ёғиш инқирозига қарши бошқарув кўникмаларига эга эканлигига даъво қилади.
Рочестер, АҚШ
Ун ва гуллар шаҳри сифатида танилган шаҳарда ҳар йилги ўртача кўрсаткич 2,53 метрни ташкил этади. 1960 йилда қайд этилган рекорд 4,11 метр баландликдаги қорни кўрсатди.
Сиракуз, АҚШ
Ўрта таълим муассасалари ва университетлари билан машҳур шаҳарда 1993 йилдаги қор ёғиш даражаси 4,88 метргача етган.
Квебек, Канада
Йилига ўртача ёғадиган қорнинг баландлиги 3,03 метр. Рекорд 2005 йилда 5 метр баландликдаги қортепа уюшганда қайд этилди. Шунингдек, бу шаҳар ўзининг икки тиллиги билан ҳам машҳур, чунки аҳолининг аксарияти француз тилида сўзлашишни афзал кўради.
Сэнт-Жонс, Канада
Сент-Жонсда 2001 йилда бир мавсумда ёққан қорнинг баландлиги 5,98 метрга етди.
Тояма ва Саппоро, Япония
Япониянинг ушбу минтақаларидаги иқлим сайёҳларнинг яхши таассуротлари учун жавобгардир. Чунки бу префектуралардаги қор баландлиги ҳайратланарли бўлиши билан бир қаторда ўзининг табиий гўзаллиги ва анъанавий япон халқларининг чуқур тарихига олиб борадиган маданияти билан машҳур.
Тойамада йилига ўртача 3,63 метр қор ёғади. Саппорода эса йилига ёғадиган ўртача қор баландлиги 5,97 метрни ташкил қилади ва 1996 йилда рекорд даражасидаги 6,80 метр баландликда қор ёғди.
Аомори, Япония
Олма шарбатидан тайёрланадиган ичимликлар, саке ва денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан машҳур Аомори учун йилига 6,60 метргача ёғадиган қор уюми оддий ҳол. Рекорд 1986 йилда содир бўлди ва ёққан қор баландлиги... 12,63 метрга етди!
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.