Энг омадсиз одамлар

Дунёда кўплаб муваффақиятлар, шу билан бирга жиддий бахтсизликлар ҳам бор. Баъзи одамлар шунчалик омадсизки, улар ҳар доим муаммога дуч келиб юришади. Бугун биз тарихдаги энг омадсиз кишиларни кўриб чиқамиз.

Мелани Мартинез

11 самых невезучих людей в истории! 1 часть

Довуллар дунёдаги энг даҳшатли табиий офатлардан биридир. Агар сиз довуллар тез-тез учраб турадиган жойда «яшаш бахтига муяссар» бўлган  бўлсангиз, улар қанчалик ҳалокатли бўлишини биласиз. Бўронлардан зарар кўрган барча одамлар ичида эҳтимол Мелани Мартинез энг омадсизидир. Луизиана штатидаги аёл бешта довулдан омон қолди: у 1965 йилда Бетси тўфонида ўз уйини, 1985 йилда бошқасини, 1998 йилда содир бўлган «Катрина»да ва 2005 йилда «Исаак» тўфони туфайли бошпанасиз қолди.

Ушбу йўқотишларга қарамай, Мелани ҳали ҳам турли табиий офатлардан азият чекадиган Луизианада яшайди.

Энн Хожес

11 самых невезучих людей в истории! 1 часть

Метероитлар тез-тез ерга тушиб туради, лекин Энн Хожес устига метеорит парчаси тушган ягона одамдир. 1954 йилнинг 30 ноябрида Алабамалик аёл уйида диванда ухлаб ётганди, тўсатдан 4 килограммлик метеорит шифтни ёриб ўтиб, аёлнинг ёнбошига тегиб кетди.

Зарба катта гематомани қолдирди, аёлга машҳурлик берди ва уй бекаси билан узоқ давом этган суд жараёнларини бошлаб юборди. Эгасининг таъкидлашича, тош унга тегишли экан. Бу воқеалар туфайли Эннинг жисмоний ва руҳий ҳолати пасайиб кетди. Охир-оқибат, аёл эри билан ажрашди ва атиги 52 ёшида қариялар уйида буйрак етишмовчилигидан вафот этди.

Роберт Тодд Линкольн

11 самых невезучих людей в истории! 1 часть

Кўпчилик Американинг 16 президенти Авраам Линкольннинг ўғли жуда омадли йигит бўлади, деб ўйлаган эди, лекин бутунлай тескариси бўлди. Қанчалик ғалати туюлмасин, Линкольн бутун ҳаёти давомида бошқа президентлар ҳаётини тугатишга дахлдор мистик қобилиятга эга эди. Биринчиси, унинг отаси бўлди, Роберт эса Оқ уйдан бир неча дақиқалик йўлда эди. 16 йил ўтгач, Роберт президент Жеймс Гарфилдни Вашингтондаги вокзалга кузатиб бориш таклифини олди ва айнан шу ерда Президент Гарфилд отиб ўлдирилди.

1901 йилда Президент МакКинли Роберт Линкольнни Нью-Йоркдаги Пан-Америка кўргазмасига таклиф қилди. МакКинли Леон Чолгош томонидан отиб ташланганида Линкольн бинонинг ташқарисида эди. Қизиғи, Линкольн фожиали воқеалар ўртасидаги маълум бир боғлиқликдан гумонсира бошлади ва ўша пайтдан бошлаб президентлар билан учрашишдан бош тортди.

Фрэнк Салак

11 самых невезучих людей в истории! 1 часть

Фрэнк Салакнинг ҳаётига турлича муносабатда бўлиш мумкин. Балки у дунёдаги энг омадли… ёки энг омадсиз одамдир. У кўплаб ҳалокатлардан омон қолиб, қандайдир тарзда тирик қолди.

1962 йилда Фрэнк ўзининг биринчи муаммосига дуч келди. У поездда совуқ каньон орқали орқали кетаётган эди, поезд рельсдан чиқиб кетиб, дарёга тушиб кетди. Кимдир уни хавфсиз жойга чиқариб олди ва у тирик қолди, бошқа 17 нафар йўловчи чўкиб кетди. Кейин 1963 йилда Фрэнк эшиги носозлиги туфайли самолётдан улоқтирилди ва пичанзорга тушди. Фрэнк яна мўъжизавий тарзда тирик қолди. Ҳалокатга учраган самолётнинг 19 йўловчиси  ҳалок бўлди. 1966 йилда Фрэнк минган автобус ҳам дарёга қулаб тушди, у хавфсиз жойга сузиб ўтди. 1970 йилда унинг машинаси ёниб кетди. Бироқ ёнилғи банк портлаб кетгунча қочишга муваффақ бўлди. Аниқланишича, унинг машинасининг двигатели насос носозлиги туфайли қизиб кетган мой билан тўлиб кетган экан. Машина ёниб кетганига қарамай, Фрэнк енгил жароҳатлар олиб, тирик қолди. 1996 йилда Фрэнк БМТ юк машинаси билан тўқнашувнинг олдини олди ва панжарага урилди.

Ва ниҳоят, 5 никоҳдан сўнг, у лотореяда катта миқдорда – 900 минг евро ютиб олди. Сизнингча, Фрэнк омадлими ёки аксинча омадсизми?

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.