Эпидемия мавсуми давомида 1,246 691 та тест синовлари ўтказилди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди:

Жами 9 199 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган. 6 034 нафар бемор тўлиқ соғайган, 3138 нафари даволанмоқда. Улардан:

➖ 8 нафари – ўта оғир;

➖ 16 нафари – оғир;

➖ 230 нафари –  ўрта оғир;

➖ 2854 нафари – қониқарли ҳолатда.

➖ 165 нафарида пневмония.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 937 та, эпидмавсум давомида 1,246 691 та тест синовлари ўтказилди.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 65 207 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

41 173 нафар фуқаролар уй шароитида, 24 034 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.