Ер шарида яшашга яроқли ҳудудлар камайиб бормоқда
- 30.05.2020 22:30
- 309
- Долзарб
Тадқиқотлар мазкур хавотирли натижа об-ҳаво даражасининг кўтарилиши оқибати эканлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда News.ru нашри хабар берди.
Мутахассислар сайёрамизда меъёрий иқлим даражаси баланд бўлган ҳудудлар тобора кўпайиб кетаётганлиги тўғрисида бонг ўрмоқда. Бундай ҳудудлар сўнгги йилларда Ҳиндистон, Покистон, Мексика, АҚШ ва Форс кўрфази қирғоқларида аниқланган.
Мутахассислар глобал исиш шу тарзда давом этса, бунинг оқибати аянчли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.