Ер юзи аҳолиси 2 млрд.га етиши учун 10 минг йил зарур бўлди, 8 млрд.га етиши учун эса салкам 100 йил кифоя қилди

Сайёрамиз аҳолиси сони тез суръатда ўсиб бормоқда. Тез орада аҳолига ресурслар етишмовчилиги таҳдид солиши эҳтимолдан холи эмас.

1804 йилда Ер юзи аҳолиси атиги 1 миллиард эди. 1960 йилга келиб 3 миллиардга етди. 2022 йилда эса 8 миллиардни ташкил қилди.

Инсоният тарихида аҳоли сони бундай тез кўпайиши кузатилмаган. Демографларнинг ҳисобича, 10 минг йил аввал сайёрамизда 5 миллион аҳоли яшаган. 1930 йилда Ер юзи аҳолиси 2 млрд.га етиши учун 10 минг йил зарур бўлди. Аҳоли сони тўрт марта кўпайиши – 8 млрд.га етиши учун эса 100 йилдан камроқ вақт кифоя қилди. Ҳозирда аҳоли сони бўйича Хитой биринчи, Ҳиндистон иккинчи ўринда бормоқда.

Ноёб топилма

Грузиянинг Боржоми дарасида археологлар шов-шувли топилмага эга бўлишди. Улар чинакам улкан одамларга тегишли инсон суякларини аниқладилар.

Топилма ёши тахминан 24-25 минг йил деб белгиланди. Унинг катталиги ҳаммасидан ҳам ҳайратли. Бош чаноғи, болдир суяги катталигига қараганда инсон бўйи уч метр бўлган.

Қизиғи шундаки, илгари ушбу ҳудудда улкан одамлар яшагани қадимий манбаларда эслатилган, фақат буни исботловчи далиллар бўлмаган.

Дарвоқе, паҳлавон одамлар қолдиқлари аниқланиши билан бирга улар яшаган жой ҳам топилди.

Оммавий қирғин сабаби 

Тадқиқотчилар фанга маълум бўлган оммавий қирғин сабабларини аниқладилар. 550 миллион йил аввал биринчи навбатда йирик тирик жониворлар ҳаво етишмаслигидан бўғилиб, қирилган. Яъни, сайёрамизда тўсатдан кислород етишмовчилиги рўй берган. Хўш, кутилмаганда кислород нега йўқолган? 

“Бу эҳтимол астероидларни Ер билан тўқнашиши, вулқонлар отилиши, тектоник ёриқлар ҳосил бўлиши оқибатида содир бўлган”, дейди олимлар. Оқибатда майда жониворларгина яшаб қолган.

Т.Шомуродов тайёрлади.