Ереванда Пашинян истеъфосини талаб қилган 24 нафар намойишчи ҳибсга олинди

Арманистон полицияси мамлакат бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб, Ереван кўчаларини беркитган 24 нафар намойишчини ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости нашрига Ереван полицияси матбуот хизмати хабар берди.

“Айни вақтда полиция бўлимига 24 нафар шахс олиб келинган”, деди полиция вакили.

Вакилнинг сўзларига кўра, Ереванда яна беркитилган кўчалар бор ёки йўқлиги ҳақида у маълумотга эга эмас.

Бир неча кундан бери Ереванда мухолифат норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойиш иштирокчилари мамлакат бош вазири Никол Пашинян Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга имзо қўйгани учун унинг истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда.